Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДУНЁ БОЗОРЛАРИНИ ЗАБТ ЭТАЁТГАН ТАДБИРКОР
2023-09-07 16:45:30 204
Марғилон шаҳридаги «Нуронийлар маскани»да ўтказилган учрашувда тадбиркорликка қизиқиш билдираётган, эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган марғилонликлар иштирок этди.
Тадбирда “Марғилон Умар Текс” МЧЖ раҳбари, дунё бозорларини сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлари билан забт этаётган тадбиркор Абдусамад Маъруфов юртимизда яратилаётган ишбилармонлик муҳити, қулайлик ва имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш тўғрисида сўз юритиб, иштирокчиларга ўз фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
Марғилон шаҳридаги «Қашқар» МФЙ ҳудудида жойлашган, замонавий дизайн асосида қуриб битказилган корхонанинг 5 қаватли биносида калава ипни бўяш, пайпоқ ишлаб чиқариш жараёнлари амалга оширилади. Ҳозирда 100 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган ушбу корхона маҳсулотлари Польша, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Корея каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Эндиликда Европа бозорларини ҳам забт этиш режа қилинган.
Корхонада ҳозирги кунда калава ипни бўяб пайпоқ ишлаб чиқариш йўналишида янги лойиҳага қўл урилган.
Лойиҳа асосида 270 та дастгоҳларнинг ишга туширилиши эвазига кунига 25-30 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа қиймати 3 млн долларни ташкил этади.
Шундан 1,5 миллион доллар банк кредити, 1,5 миллион доллар корхона маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
- Маҳсулотларимизнинг 95 фоизи хорижга экспорт қилинади, -дейди МЧЖ раҳбари Абдусамад Маъруфов. - Ҳозирги кунда корхонада 100 дан зиёд ишчи ўрни яратилган. Лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида корхонада яна ишчи кучини ошириб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 12 млн донага етказишни мақсад қилганмиз.
Учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга Абдусамад Маъруфов ҳамда соҳа вакилларидан керакли жавобларни олдилар.