Shrift o'lchami Rang Rasm

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

×

 2023-09-06 15:53:23    177

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ташаббуси билан шаҳардаги “Қашқар” МФЙ ҳудудида жойлашган “FALAK TEXTILE” хусусий корхонасидаги мавжуд бўш иш ўринлари учун Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада шаҳардаги ишсиз фуқаролар, аёллар ва хотин-қизлар иштирок этишди. 
Аёллар ва эркаклар учун ҳар қайси мавсумга мос бўлган пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган ушбу корхонада ҳозирги кунда 40 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, яна қўшимча 30 та бўш иш ўринлари мавжуд эди.
Меҳнат ярмаркаси давомида корхона фаолияти, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган ҳолда 12 нафар хотин-қизлар ишлаш истагини билдиришди ва шу ернинг ўзида ишга қабул қилиндилар.