Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ИШБИЛАРМОН ТАДБИРКОР НОДИРБЕК РЎЗИЕВ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-09-05 20:07:37    196

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида ўтказилган учрашувда тадбиркорликка қизиқиш билдираётган, эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган марғилонликлар иштирок этди.
Тадбирда тадбиркор Нодирбек Рўзиев юртимизда яратилаётган ишбилармонлик муҳити, қулайлик ва имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш тўғрисида сўз юритиб, иштирокчиларга ўз фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
Тадбиркор ташаббуси билан “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида қарийб беш йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган “Олтин водий” МЧЖнинг сифатли металл маҳсулотлари бугун жаҳон бозорларида ҳам ҳаридорларини топиб улгурган. 
2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона қисқа муддатда ишлаб чиқаришнинг тизимли йўлини танлаб олди. Бу ерда мавжуд 121 та станокларда дастлаб қалин симлардан ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади, сўнг у 900 градусли ҳароратда тобланади. Тобланган темир бўлакчаларининг зангламаслиги учун эса уларга кимёвий ишлов берилиб, махсус каробкаларда қадоқланади. 
- Авваллари металл маҳсулотларни Хитой ва Россия давлатларидан келтириб, республика бўйлаб сотувини йўлга қўйдик, -дейди корхона таъсисчиси Н.Рўзиев. -Бундай маҳсулотга юртимизда эҳтиёж катта. Уни четдан олиб келишнинг ўрнига ўзимизда ишлаб чиқарсак, аввало, халқимизга манфаатли бўлиши бизни ташаббусга ундади. Жамиятимизда ишлаб чиқарилаётган турли хил ранглардаги, юқори сифатли шуруп, саморез, болт анкер, гайка сингари 50 хилдан ортиқ металл маҳсулотларини қурилиш-таъмирлаш ишлари билан машғул бўлаётган юртдошларимиз арзон ва қулай нархларда сотиб олиш имконига эга бўлмоқда. - Корхонамизда йилига 10 минг тоннадан зиёд металл маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шу кунгача қўшни хорижий давлатлар билан маҳсулот эспорти бўйича 10 миллион долларлик шартномани амалга оширдик. Келгусида корхонамизни янада кенгайтириш режамиз ҳам бор.
Учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга Нодирбек Рўзиев ҳамда соҳа вакилларидан керакли жавобларни олдилар.