Shrift o'lchami Rang Rasm

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Марғилон ихтисослаштирилган мактаби янги биносининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

×

 2023-09-04 20:21:48    240

PDF yuklash
Chop etish


Тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар, мактабнинг педагог жамоаси ҳамда ўқувчилар иштирок этишди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги 106-сонли фармонига асосан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида Марғилон ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилди. 
2022-йилда Маҳаллий бюджетдан жами 18 млрд. сўм  маблағ ажратилиши ҳисобига 672 ўринли ўқув биноси тўлиқ капитал таъмирланди. Мактабда 44 та ўқув хоналари, кимё, физика, биология лаборатория хоналари ва 5 та компьютер хоналари мавжуд.
Мактаб 672 ўринли бўлиб, ҳозирда 23 та синф, 552 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактаб янги ўқув йилидан аниқ ва табиий фанларни ўқитишга ихтисослаштирилди.  
Мактабда жами 45 нафар фан ўқитувчилари фаолият олиб боради. Уларнинг барчаси олий маълумотли педагоглардир.
Ўтган 2022-2023 ўқув йилида инглиз тили ўқитувчиларидан 3 нафари миллий даражадаги хорижий тилни билиш сертификати, қолган 4 нафари халқаро даражадаги хорижий тилни билиш сертификатини қўлга киритди. 10-11 синф ўқувчилардан 10 нафари инглиз тилини билиш даражасидаги миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлишди. 
Қувонарлиси шуки, ўтган ўқув йилида мактабни жами 13 нафар 11-синф битирувчилари тамомлаб уларнинг барчалари 100 фоиз кўрсаткичда олий таълим муассаcаларига талаба бўлиш бахтига эришдилар.