Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!”
2023-08-27 13:46:40 201
Марғилон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди!
Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам дастурини шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов табрик сўзи билан очиб, Марғилон шаҳрида сўнгги йилларда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, аҳоли туруш даражаси яхшилаш мақсадида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, давлатимиз мустақиликка эришгандан буён Марғилон шаҳрида кўрган кўзни қувонтирувчи кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1-босқичда қарийб 10,6 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 13 та ташаббуслар ғолиб деб топилиб, ижтимоий соҳа муассасаларида лойиҳа доирасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичига яна 7,5 млрд.сўм маблағлар ажратилган.
Яна бир катта мустақиллик иншоотларидан бири “Айланма йўл” Сойгузар кичик саноат зонасида ишга туширилган лойиҳа объектидир.
Етти гектар майдонда жойлашган ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 53,9 млрд. сўм бўлган чарм-пойабзал, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, мебель, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби жами 18 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида кичик саноат зонасида 870 та янги иш ўрни яратилади.
“Ёшлар-2” кичик саноат зонасида ишга туширилган лойиҳалар ҳам шулар жумласидандир.
Уч гектар майдонда жойлашган ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 53,6 млрд. сўм бўлган текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, мебель, нефт-кимё саноати ҳамда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш каби жами 5 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида кичик 310 та янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, Марғилон шаҳридаги “Наврўз”, “Навбаҳор”, “Надирмат” МФЙларда жаъми 428 та хонадондан иборат бўлган 12 та қаватли уйлар қуриб битказилди. Бу албатта, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг олиб борилаётган доно сиёсатлари ва бевосита ғамхўрликлари туфайли ҳалқимизга, юртдошларимизга кўрсатилаётган эътибордир.
Байрам тадбири давомида Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Нуриддин Асқаров, эл ардоғидаги хонандалар ҳамда шаҳар Маданият маркази санъаткорлари томонидан янграган эрк, озодлик, ҳурликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар оҳанги, ҳарбийлар ҳамда жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтараётган спортчи ёшларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларида чинакам байрам кайфиятини уйғотди.