Shrift o'lchami Rang Rasm

ХИТОЙНИНГ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБАСИ

×

 2023-08-21 20:01:26    238

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 июндаги тегишли Фармонига асосан барча ҳоким ёрдамчиларининг камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасига ўқитиш орқали малакасини ошириш белгиланган. 
Мазкур топшириқ юзасидан Хитой давлатининг камбағалликни қисқартириш халқаро маркази билан биргаликда шу йил 21-25 август кунлари "Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси" мавзусида онлайн-семинар ташкил этилган.
Бугун Марғилон шаҳар Нуронийлар маскани мажлислар залида ўқув-семинарнинг дастлабки машғулотлари бошланди.Марғилон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан онлайн-семинар иштирокчилари учун зарур шароитлар яратилди. 
Шаҳардаги мавжуд 56 та МФЙда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари семинарга жалб этилдилар.