Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«Давлат фуқаролик хизматида фаолиятни самарали ташкил этиш» юзасидан Амалий семинар ўтказилди
2023-08-17 15:58:25 196
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентилиги Фарғона вилояти филиали томонидан Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида «Давлат фуқаролик хизматида фаолиятни самарали ташкил этиш» юзасидан амалий семинар ўтказилди.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган семинарда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари ўринбосари Ахаджон Акбаров кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонуни Қарори мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, семинар давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали бош инспектори Ҳасанхон Хусанов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали етакчи инспектори Самандарбек Раҳмоновлар ҳам сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарларининг фаолият самарадорлиги таҳлил қилиниб, баҳолаш мезонлари ҳақида йиғилганларга маълумот беришди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзаро фикр-мулоҳаза алмашди. Аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.