Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
2023-08-17 15:15:22 4835
Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт, хусусан, ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига қарши курашиш доимгидан-да долзарб бўлиб бормоқда. Сабаби сўнгги 2 йил ичида республикада тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ҳажми ортган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ МИБнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилган ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмоқда.
Прокуратура бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувидаги Қўқон шаҳар судининг ижро ҳужжатига асосан, жавобгар "Ш.М" нинг иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган жами 504 млн. сўмлик 28.000 дона “ESSE CHANGE” номли тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Йўқ қилиш тадибирида тегишли ташкилот вакиллари Марғилон шаҳар СЭОМ, Марғилон шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, сақланиши учун жавобгар шахс ва икки нафар холислар ҳам иштирок этиб, Тошлоқ туманида жойлашган чиқиндини ёқиш жойида Бюронинг иш юритувида бўлган мазкур ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.