Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-08-16 20:57:03 180
Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Нисбатхонов томонидан Халқ қабулхонасида қабулхона мудири З. Хомидов иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 32 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб,4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.