Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида Япония таълим тажрибаси синов тариқасида жорий этилмоқда

×

 2023-08-14 19:33:46    198

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳардаги 9-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Япония таълим тажрибасини синов тариқасида жорий этиш бўйича мазкур таълим масканида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Вилоят ҳокими Х.Бозоров ҳамда вилоят ҳокимининг Япония таълим тажрибасини синов тариқасида татбиқ этиш бўйича япониялик маслаҳатчиси Гото Микаколар ташаббуси билан Фарғона вилоятидаги 18 та умумий ўрта таълим мактабларида, хусусан шаҳримиздаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфларида ҳам ташкил этилаётган ушбу тажрибадан кўзланган асосий мақсад таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлаш, тозаликка риоя қилишни ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш, ўқувчиларни ёшликдан касбий таълимга йўналтиришдан иборатдир. 
Шаҳар ҳокими ташриф давомида мактабда Япония таълим тажрибасини татбиқ этишда ўқувчилар билан бирга ўқитувчилар учун ҳам етарли шароитлар яратиш, хусусан, ҳар бир ўқитувчининг алоҳида ишлаш жойи бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни бажариш бўйича маъулларга жойида кўрсатма ва топшириқларни берди.