Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳардаги кичик саноат зоналари фаолиятини ўрганиш давомида “Ёшлар-2” кичик саноат зонасида ишга туширилган лойиҳалар ҳамда олиб борилаётган қурилиш ишларини ҳам бориб кўрди.
2023-08-12 21:40:29 222
Уч гектар майдонда жойлашган ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 53,6 млрд. сўм бўлган текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, мебель, нефт-кимё саноати ҳамда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш каби жами 5 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида кичик 310 та янги иш ўрни яратилади.
Ҳозирги кунга қадар "Fergana Prestij" о/к ҳамда "Rising Valley" МЧЖ лойиҳалари ишга туширилган.
Тадбиркорлар шаҳар ҳокими билан бўлган суҳбат жараёнида КСЗда электр ҳамда ичимлик суви тармоғида узилишлар юзага келаётганлиги бўйича мурожаат қилдилар.
Ушбу мурожаатларни қисқа муддатда бартараф этиш, шунингдек саноат зонасида ишга туширилмаган лойиҳаларни тез фурсатларда битказиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.