Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов “Айланма йўл” Сойгузар кичик саноат зонасида ишга туширилган лойиҳалар ҳамда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

×

 2023-08-12 21:37:10    193

PDF yuklash
Chop etish


Етти гектар майдонда жойлашган ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 53,9 млрд. сўм бўлган чарм-пойабзал, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, мебель, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби жами 18 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида кичик саноат зонасида 870 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунга қадар 4 та лойиҳа ишга туширилган. 
Пойабзаллар учун таглик (подож) маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган "Дилёра биби" МЧЖ ҳам шулар жумласидандир. 
Хусусий тадбиркор Баҳодир Шаропов раҳбарлигидаги ушбу ишлаб чиқариш корхонасида 30 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган. 
Корхона ишчилари ҳоким билан суҳбат жараёнида манзилдан олиб келиб қайта элтиб қўйиш учун транспорт хизмати йўлга қўйилганлиги, қолаверса, тушлик, дам олиш хоналари ва барча шароитлар яратилганини айтишди. 
"NEW BANORAS" номли МЧЖда ҳам айни кунларда иш қизғин. 
Атлас, адрас, аъло бахмал сингари миллий матоларнинг 100 дан ортиқ нусҳалари тўқиб чиқарилаётган ушбу кичик корхонада ҳозирги кунда 15 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.
Шаҳар ҳокими ташриф давомида лойиҳа ташаббускорлари ҳамда саноат зонага масъул бўлган раҳбарлар иштирокида мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида КСЗ ҳудудида ҳамон ўз фаолиятини йўлга қўймаган “Зубайр бек” о/к, “Zebinisobegim Fayzu” каби хусусий корхоналар раҳбарлари бўлган тадбиркорларни кескин танқид қилди ва лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш кўрсатмасини берди. 
Шунингдек, саноат зонасидаги ҳар бир лойиҳа паспортларини лотларнинг асосий кириш қисмига ўрнатиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан ҳам аниқ кўрсатма топшириқларни берди.