Shrift o'lchami Rang Rasm

ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС ТАДБИРКОР АЁЛ

×

 2023-08-10 12:22:55    214

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида қарийб қирқ йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Шоҳидахон Холматова дастлаб ўз иш фаолиятини 10 нафар тикувчи қизлар билан бошлаган. 
Тадбиркорнинг таъкидлашича, дастлабки иш фаолиятида тикув дастгоҳлари ва ишчи кучи етишмаслиги сабабли буюртмаларни ўз вақтида ҳаридорларга етказиб беришда қийинчиликлар юзага келган. 
Мамлакатимизда ишбилармонларга яратиб берилаётган шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда тадбиркор “Тошлоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожат қилди.
Ишбилармон аёл Ш.Холматова томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳоким ёрдамчиси томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, 1 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берилди. 
Ушбу имтиёзли маблағларни мақсадли сарф этган тадбиркор замонавий тикув дастгоҳларини сотиб олиб 70 нафар аёл ва қизларни иш билан таъминлади. 
Ҳозирги кунда Ш.Холматова бошчилигидаги тикувчилик цехида тайёрланаётган ишчилар формалари Ураина ва Россия давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.