Shrift o'lchami Rang Rasm

Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан Марғилон шаҳрида тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди

×

 2023-08-05 12:13:00    210

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди.

Шаҳримизда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 100 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этган қабул давомида вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ахмаджон Юнусов, Бизнес-омбудсман Фарғона вилояти вакили Муроджон Пўлатов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Ҳомидовлар мурожаатларни бирма-бир тингладилар. 

Ишбилармонлар асосан ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш учун тижорат банкларидан кредит олиш, бўш турган бинолар ва кичик саноат зоналари имкониятларидан самарали фойдаланиш, кадастр ва бошқа каби қатор масалаларда масъулларга юзландилар. 
Мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг айримларига қабул жараёнининг ўзида ечим топилди. Ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган муаммолар юзасидан эса тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига зарур топшириқлар берилди. 
Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.