Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲУНАРИДАН ҚАДР ТОПГАН АЁЛ

×

 2023-07-26 16:40:33    190

PDF yuklash
Chop etish


Азизахон Мадраҳимова Марғилон шаҳар “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қўли гул ҳунарманд косиблардан.
Узоқ йиллардан буён косибчилик билан шуғулланиб келаётган Азизахон опанинг тиккан маҳсилари бугун нафақат маҳаллий, балки хориж бозорларида ҳам харидоргир.
Хусусан, ҳунарманд аёл бир ҳафтада 1000 жуфт махси тайёрлаб Тожикистон ҳамда Қирғизистон республикаларига юборади. 
Маҳалладан имтиёзли кредит олиб замонавий русумдаги тикув машиналарини харид қилганлиги сабабли бугун ҳунарманд аёлнинг иш кўлами янада кенгайди, маҳсулотларнинг сифати ва сони сезиларли ортди.