Shrift o'lchami Rang Rasm

Қарздорликни ўз вақтида тўламасликнинг оқибати шу

×

 2023-07-26 11:13:48    183

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 17.01.2023 йилдаги қарорига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун  ҳуқуқбузар Қ.У.дан давлат фойдасига 1,5 млн. сўм маъмурий жарима ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан мазкур жаримани тўлаш чораси кўрилмагач, мазкур қарор Бюронинг Марғилон шаҳар бўлимига юборилган ва бюро томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздор жаримани ихтиёрий равишда тўлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган.⚡️Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида бюрога қарздор Қ.У.дан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 3,9 млн. сўм маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ яна 8 та ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Қарздорнинг бепарволиги оқибатида қарздорликлар ихтиёрий равишда қопланмаган. Шундан сўнг, қарздорга тегишли “NEXIA 3” русумли, давлат рақам белгиси 40H250U бўлган транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.⚡️Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 25.07.2023 йил куни қарздорга тегишли “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Энди қарздор 9 та ижро ҳужжати бўйича 5,4 млн. сўм маъмурий жарималарни тўлашдан бошқа иложиси қолмади.

МИБ Марғилон шаҳар бўлими