Shrift o'lchami Rang Rasm

"Рохат" МФЙ ҳудудидаги 100 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди

×

 2023-07-24 16:48:01    140

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрининг "Рохат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳудудга янги трансформатор пункти қурилиб фойдаланишга топширилди.
Бу билан ҳудуддаги 100 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Маълумот ўрнида, "Рохат" маҳалласига 20 га яқин таянчлар ўрнатилди, 0,4 км узунликда янги электр узатиш тармоқлари қурилди ҳамда 1 дона янги трансформатор пункти ўнатилди.
Ҳудудларда бу каби лойиҳалар жадаллик билан олиб борилмоқда.