Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида Уммонлик тадбиркор томонидан сим карта ва банк карталари ишлаб чиқарилади
2023-07-18 18:41:26 199
Олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувларни ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Марғилон шаҳар ҳокими А.Т.Зиявитдинов бошчилигида "Oman China Investment" Co.LTD рахбари Мистер Чарлз билан видеоконференция орқали музокара ўтказилди.Музокарада шаҳар прокурори А.Бобоҳўжаев ва ҳоким ўринбосари А.Турғуновлар "Oman China Investment" Co.LTD корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 3 милион доллар бўлган Банк, смарт ва сим картаси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Шаҳар ҳокимининг таклифига асосан "Oman China Investment" Co.LTD делегацияси 2023 йил июл ойи оҳирига қадар Марғилон шаҳрига ташриф буюради ва лойиҳани дастлабки қурилиш ишларига старт берилади.