Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қарздорлар мулкини сотилиб кетишини хохлашмади
2023-07-14 17:41:01 4622
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 29.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгарлар “Fargona Non” МЧЖ ва “Fargona Sunshine Service and Trade” МЧЖдан “Uzbekleasing Internatioal» AЖ фойдасига 1.809.062.753 сўм қарз ундириш бўйича ижро ҳужжати бўйича бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қарздорлар томонидан суднинг қарори ижроси ихтиёрий таъминланмаганлиги сабабли, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни бартараф этиш учун қарздор жамиятга тегишли ва гаровга қўйилган бино иншоотлар хатланиб “Е-аукцион” савдога чиқарилган.
Қарздорлик қопланмаса, бино-иншоотлардан ажралишини тушунган қарздорлар 13.07.2023 йил куни ижро ҳужжати бўйича 1 млрд. 809 млн. сўм қарзини, 36,1 млн. сўм ижро йиғими ва 3,0 млн. сўм устама жаримани, жами 1 млрд. 848,1 млн. сўм қарздорликни тўлашга мажбур бўлишди.
МИБ Марғилон шаҳар бўлими