Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-07-12 10:46:05    137

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.
✅ Мазкур қабулда жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
✅ Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, кадастр, соғлиқни сақлаш, кредит, уй-жой таъмир, ер масаласида ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 
✅ Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.