Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг 73-сессияси бўлиб ўтди
2023-07-11 13:21:26 195
Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши раиси А.Зиявитдинов раислик қилди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январ кунги ПҚ-39-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижроси тўғрисида;
2. Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
4. Маҳаллаларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва уларни яхшилаш чораларини белгилаш тўғрисида;
5. Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва бошқа масалалар.
Сессия давомида юқоридаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.