Shrift o'lchami Rang Rasm

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БИРЛАШАЙЛИК!

×

 2023-06-24 16:45:12    127

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида “Ёшлар ойлиги” дастури доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳамда маърифат соати ўтказилди. 
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, эл ардоғидаги актёр Баходир Нишонов, Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳитдинова ҳамда бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилари, таниқли санъаткорлар ва ижодкорлар ҳам иштирок этиб эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг бугунги шижоати, ғайрати, келажакка қўйган юксак мақсадлари янада юксалишига тилак билдиришди. 
Тадбир давомида чинакам гўзаллик ва миллий колорит уйғунлашган либослар кўргазмаси ҳам ўтказилди. Унда дизайнерлар томонидан тикилган ва уларнинг ижод маҳсулларидан иборат бўлган камалакранг либослар барчанинг эътиборини тортди.