Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотлари энди Испаниянинг Мадрид шаҳрида ҳам сотилади

×

 2023-06-20 17:40:43    145

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси Савдо ва иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Илхом Ориповнинг ташаббуси билан Suma Yuma Import S.L компанияси раҳбари Моҳаммад Калам шаҳримизга келиб Марғилон ҳунармандчилиги билан яқиндан танишди.
  Ташрифдан асосий мақсад шаҳарда ишлаб чиқарилаётган миллий матолар ва тайёр ҳунармандчилик маҳсулотларини Мадрид шаҳридаги дўконларда тизимли савдосини йўлга қўйишдан иборат бўлди.
Моҳаммад Каламга шаҳардаги Ҳунармандлар маркази томонидан ишлаб чиқарилган кенг ассортиментдаги миллй мато ва тайёр маҳсулотлар таклиф этилди. 
Suma Yuma Import S.L компанияси раҳбари савдо алоқаларини ўрнатиш мақсадида ҳар ойда ҳунармандларимиз томонидан ишлаб чиқарилган атлас, адрас ва аъло баҳмал маҳсулотларидан 10 минг метр ҳамда 1000 дона тайёр кийим маҳсулотларига буюртма беришини маълум қилди.