Shrift o'lchami Rang Rasm

МАКТАБ ОРОМГОҲЛАРИ БОЛАЛАР БИЛАН ГАВЖУМ

×

 2023-06-19 15:56:10    131

PDF yuklash
Chop etish


Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил етиш, уларнинг оромгоҳларда дам олиши ва билим орттириши учун Марғилон шаҳрида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан шаҳримиздаги 1-,10-,13-,18 ҳамда 20-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган ёзги оромгоҳлар бугун 500 нафардан зиёд болалар билан гавжум. 
1-сектор ҳудудидаги 18-умумтаълим мактабида очилган «Қувноқ болалик» номли оромгоҳда ҳам ўқувчилар ёзни соз ўтказмоқдалар. 
Ушбу оромгоҳда болалар «Ёш мусаввир», «Китоб мутолааси», «Мусиқа» ва турли фан тўгаракларига қатнашиш билан биргаликда, спорт ва билим беллашувларида ҳам иштирок этишмоқда.