Shrift o'lchami Rang Rasm

“ЁШЛАР КИНОКАРВОНИ” МАРҒИЛОН ШАҲРИДА

×

 2023-06-14 17:19:09    145

PDF yuklash
Chop etish


Бугун қадимий ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрига “Ёшлар кинокарвони” лойиҳаси доирасида элимиз ардоғидаги таниқли санъаткорлар иштирокида тарғибот гуруҳи ташриф буюрди.
Ўзбекистон Киноматография агентлигининг таниқли актёр ва актрисалари Шоҳида Узоқова, Умид Искандаров, Йигитали Мамажонов, Хуршид Тўхтаев, Дилшодбек Каттабеков ва бир қатор таниқли санъаткорлар шаҳар Маданият марказида кинога, умуман санъатга ошуфта ёшлар, санъатсевар марғилонликлар билан дилдан дийдорлашдилар.
Учрашувда сўз олган театр ва кино олами вакиллари мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилаётган ушбу лойиҳа доирасидаги тадбирлар аҳолини маданий хордиқ чиқаришига хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, юртимизда бугунгидек тинч ва фаровон кунлар шукуҳи абадий бўлишига тилак билдиришди. 
Концерт дастури давомида санъаткорлар томонидан жонли ижрода куйланган дилтортар қўшиқлар ва ижодий чиқишлар марғилонликларга юқори кайфият улашди.