Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституцияни ўрганамиз...
2023-06-05 16:06:18 3001
Конституциямизнинг 3-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир”, деб белгиланган.
Давлат мустақиллиги унга ўзининг миллий давлат тузилишини, маъмурий ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимини мустақил, халқ хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб ҳал этиш имкониятини беради.
Конституциямизда белгиланган ушбу норма асосида Ўзбекистон ҳам ўзининг маъмурий-тузилишини мустақил белгилаган.
Конституциямизнинг 83-моддасида Ўзбекистон вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Шунингдек, маъмурий ҳудудий бирликларни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун мавжуд бўлиб, унга кўра Ўзбекистоннинг маъмурий ҳудудий тузилиши Республика ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслигига асосланади.
Конституциямизнинг 11-моддасида эса Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши мустаҳкамланган.