Shrift o'lchami Rang Rasm

“ТЕЗЛИК – УМР ЗАВОЛИ”

×

 2023-06-05 15:58:20    2926

PDF yuklash
Chop etish


Акбаржон секинлашишдан олдин спидометрга қаради. Тезлик 50 бўлган жойда 73 билан ҳайдаётганди ва шу тўрт ой ичида етинчи бор жаримага тушиши, аммо уларни тўлашга шошилмас эди.– Шунчалар ҳам омадсиз бўладими, одам? – дея машинасини хайдашни давом этди.Орадан бир мунча вақт ўтди эрталаб телефони смс хабаридан ўйғониб кетди. СМС хабарда унга Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан қарздорлиги борлиги хақида хабар келган эди. Бу каби СМС хабарлар унга 16 маротаба келиши ва жарималарни тўлаб қўйиши хақида огоҳлантирилиши эди.

Бу сафар СМСлардан безор бўлгандай аччиққланиб, Акбаржон МИБ Фарғона вилояти бошқармасининг туманлараро бўлимига боришга қарор қилди Бошқарма биносига кирар экан унинг қаршисидан бир маҳаллада яшовчи қўшниси чиқиб келди ва у нима сабабдан бу ерга келганини сўради. Шунда Акбаржон қўшниси МИБда ишлашлигини билиб, хурсанд ҳолатда қўл телефонига келган СМС хабар ҳақида билдирганда, қўшниси туманлараро бўлимида давлат ижрочиси лавозимида ишлашлигини, ушбу СМС хабарлар унинг иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича келганлигини билдириб, барча ижро ҳужжатлари бўйича жарималар сабаби ҳақида тушунтириш берди.Шунда Акбаржон қўшнисига барча жарималарни енгилроқ қилиб тўлашга ёрдам беришини ва бу учун уни “рағбатлантиришга” шаъма қилди. Шунда МИБ давлат ижрочиси ачиқланди бунинг иложиси йўқлиги билдириб, энг ёмони қўшни бўлишига қарамай гап билан аяб ўтирмасдан барча жарималари тезлик оқибатида эканлигини, тез юришга юриб яна қанақадур енгиллик сўраяпсизми, деб жарималарни тўлаш учун ижро ҳужжатлари рақамларини қоғоз парчасига ёзиб бериб, банк томон йўлни кўрсатди. Бу ҳол жаримадан ҳам баттар бўлди. Акбаржон хаёллар оғушида зинапоялардан тушар экан, қўлидаги қоғоз парчасини очиб ўқиди ва оёқлари бехолликдан ўзига бўйсунмай қолди.Қоғоз парчасида “Азиз дўстим, менинг биттаю битта қизим бор эди. Олти ёшида тезлик билан келаётган машина остида қолиб ҳалок бўлди. Фалокатдан сўнг ҳайдовчи жазосиз қолмади, албатта. уч ой қамалиб чиқди.

Турмадан чиққач, яна оиласи бағрига қайтиб, болаларини қуча олгандир, эҳтимол. Аммо, мен…Мен қизимни энди ҳеч қачон бағримга боса олмайман. Қизимни яна  ҳидлаб,  ўпишим учун, жаннатга боргунча кутишим керак. Жуда кўп маротаба у одамни кечиришга ҳаракат қилдим. Балки кечиргандирман, лекин ҳали ҳам қизимни соғиняпман. Илтимос, мени  дуо қил ва йўлда диққатли бўл. Ҳозир, битта ўғлим қолган”.Акбаржон ўн беш дақиқача ўзига келолмади. Кейин секин-секин юриб банкга борди барча жарималарни тўлади.Хонадонига келибоқ, олдига югуриб чиққан болаларини меҳр билан бағрига босди ва юзларидан ўпиб, бошқа йўл харакати қоидаларини бузмасликка ўзига-ўзи сўз берди.