Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНДА БОЛАЖОНЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-06-01 16:18:30    165

PDF yuklash
Chop etish


Ёзнинг биринчи куни 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами сифатида дунёнинг деярли барча мамлакатларида катта шодиёна сифатида тантана қилинади. Айём муносабати билан ҳудудларда турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. 
Хусусан бугун шаҳримиздаги “Ижодкорлар боғи” ҳам болаларнинг беғубор табассумлари, турфа нафис гуллар ифори ва қушлар ҳониши билан  гўёки мўъжизалар дунёсига айланди. 
"Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари" шиори остида ўтказилган тадбирда шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун  концерт дастури ташкил этилиб, жажжи ўғил-қизлар ижросида янграган куй-қўшиқлар байрам иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.