Shrift o'lchami Rang Rasm

ФЕСТИВАЛЬ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2023-06-01 16:16:06    153

PDF yuklash
Chop etish


Уч кун давом этган фестиваль якунига кўра, Фольклор чолғу ижрочилиги номинацияси бўйича 1-ўрин Қозоғистон Республикасининг “Саялы Сарыағаш” этно-фольклор ансамбли жамоасига насиб этди. Тошкент шаҳар “Нодирабегим” фольклор-этнографик жамоаси 2-ўринни, Қирғизистон Республикаси Қадамжой тумани маданият уйи фольклор ансамбли 3-ўринни қўлга киритди.
Фольклор қўшиқ ижрочилиги номинацияси бўйича вилоятимиз вакиллари ғолиб бўлдилар: Марғилон шаҳар “Чодир-жамол” фольклор-этнографик халқ жамоаси 1-ўрин билан тақдирланди.
 Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Ойпари” фольклор-этнографик халқ жамоаси 2-ўринга муносиб кўрилган бўлса, Тожикистон Республикаси “Бибихо” фольклор-этнографик ансамбли 3-ўринни қўлга киритди.
Фольклор рақс ижрочилиги номинацияси бўйича Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Жўралар” фольклор-этнографик халқ жамоаси эса 1-ўринни қўлга киритди. Бухоро тумани “Мавжи Бухоро” фольклор-этнографик халқ жамоаси 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Апсана” фольклор-этнографик жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларга пул мукофотлари, фестиваль статуэткалари ҳамда дипломлар топширилди.
Эл севган хонандалар, таниқли ашула ва рақс ансамбллари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга кўтаринкилик улашди.