Shrift o'lchami Rang Rasm

ДХХ КУБОГИНИНГ МАРҒИЛОН ШАҲАР БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2023-05-30 21:50:55    158

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Атласчи” ўйингоҳида спортнинг “Мини футбол” ва “Футбол” турлари бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Жорий йилнинг апрель ойида старт берилган ушбу мусобақа шаҳардаги  56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 10000 нафардан зиёд 16-30 ёшдаги уюшмаган ёшларни қамраб олди.
Шиддатли ва муросасиз ўтган баҳсларда спортнинг “Мини футбол” ва футбол тури бўйича ғолибликни қўлга киритган маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари беллашиб якунда 
“Мини футбол” тури бўйича1-ўрин “Бахрин” МФЙ2-ўрин  “Надирмат” МФЙ3-ўрин “Ипак йўли” МФЙ
“Футбол” тури бўйича1-ўрин “Ватан” МФЙ2-ўрин “Ёвқочар” МФЙ3-ўрин “Дўстлик” МФЙ
Қизлар ўртасида “Мини футбол” тури бўйича1-ўрин “Галатой”2-ўрин “Чароғон”3-ўрин “Ипак йўли” жамоалари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.
Шунингдек, имконияти чекланганлар ўртасида ўтказилган шаҳмат мусобақаларида 1-ўринни “Тошлоқтепа” МФЙдан Абдубанноб Раҳмонов, 2-ўринни “Янги боғ” МФЙдан Боқижон Абдуқаюмов, 3-ўринни “Хўжапорсо” МФЙдан Оятулло Исақжонов қўлга киритишди. 
Тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ва сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ойбек Фармоновлар иштирок этиб, ушбу мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган жамаолар ҳамда фаол иштирок этган иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.