Shrift o'lchami Rang Rasm

“Оналарга эҳтиром” фестивали Марғилонда катта шодиёна билан якунланди

×

 2023-05-20 23:01:40    169

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил учинчи бор ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи доирасида Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да катта байрам дастури ташкил этилди.
Боғ ҳудудидаги амфитеатр вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган мўътабар онахонлар ҳамда аёлларни ўз бағрига жамлади. Боғда эса минглаб вилоят аҳли жам бўлди.
“Оналарга эҳтиром” фестивали якуний босқичи шодиёнасини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди. “Ўтказилаётган ушбу  фестивалдан асосий мақсад биз фарзандлар учун борлиғини фидо қилган Сиз улуғ зотларга бўлган юксак эҳтиромимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онги шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни мужассам этишдан иборат" дея таъкидлади. 
Очилиш қисмида сўз олган Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков юртимиз аёлларига ўз дил изҳорларини баён қилди.
Фестиваль дастури доирасидаги номинацияларда вилоят миқёсида ғолиб бўлган оналарга мукофотлар топширилди. 1-ўрин эгаларига икки камерали музлаткич, 2-ўринни эгаллаганларга кир ювиш машинаси, 3-ўрин соҳибларига телевизор совға қилинди. Барча ўрин эгалари вилоят ҳокимининг фахрий дипломи билан ҳам тақдирландилар.
Тадбирнинг концерт қисмида Озодбек Назарбеков, Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова,  Алишер Файз, Зиёда, Илҳом Иброҳимов, Абдужалил Қўқонов каби кўплаб таниқли санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқлар байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.
“Оналарга эҳтиром” фестивали Марғилон узра порлаган ранг-баранг ва ёрқин мушаклар билан якунланди.