Shrift o'lchami Rang Rasm

Адабий_анжуман БУЮК ЭЛГА ЭНДИ ДАҲОЛАР КЕРАК

×

 2023-05-19 19:23:36    143

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамда Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган "Буюк элга энди даҳолар керак" шиори остидаги адабий анжуман иштирокчилари Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида тантанали кутиб олинди. 
Меҳмонлар иштирокида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкали пойига ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида гуллар қўйилди. 
Анжуманда сўз олган устоз ижодкорлар томонидан ўтли мисралари ила халқ қалбида мангуликка муҳрланган шоирнинг ҳаёт ва ижод йўли эътироф этилди.