Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2023-05-16 12:02:09    659

PDF yuklash
Chop etish


         Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси мажлислар залида Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов хайъати судяси Ф.Аманов, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров ҳамда судьяси Х.Бойназаровлар иштирокида Марғилон шаҳар, Қўштепа туман, Ёзёвон туман ва Тошлоқ туман солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида давра-суҳбати ўтказилди.

         Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли Қарори ҳамда Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали химоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2023 йил 26 апрелдаги 833-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтириб берилди.