Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда 98 млн. сўм жиноий жарима ундирилди

×

 2023-05-13 14:00:58    360

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими ишюритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 19.10.2022 йил кунги хукмига асосан, қарздор Р.С.дан давлат фойдасига 98.000.000 сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздорга қонуний ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилган ҳолда суд қарорини ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор ихтиёрий муддатда жаримани тўлаш чорасини кўрмагач, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 12.05.2023 йил куни қарздор Р.С.дан 98.000.000 сўм жиноий жарима, 4.900.000 сўм ижро йиғими, 2.100.000 сўм қўшимача жарима тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми билан амалда тамомланди

МИБ Марғилон шаҳар бўлими