Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида ''ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ'' фестивали шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

×

 2023-05-12 20:20:40    168

PDF yuklash
Chop etish


Энг муқаддас зот ҳисобланган ОНАларга эҳтиром ва хурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида мана уч йилдирки, вилоят миқёсида "Оналарга эҳтиром" фестивали ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, бугун шаҳардаги "Ижодкорлар боғи" майдонида фестивалнинг шаҳар босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Барчамиз учун энг қадрли зот бўлган ОНАларимизга эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган фестивални юқори кайфиятда ўтказиш мақсадида шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муаассасалар жалб этилди. 
Тадбир давомида белгиланган  номинациялар бўйича танловнинг шаҳар босқичида  ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар шаҳар ҳокимлигининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдилар.
Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросидаги дилтортар қўшиқлар эса тадбир иштирокчиларини беихтиёр рақсга чорлади.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати