Shrift o'lchami Rang Rasm

Фарғонада «Тоза ҳаво» ойлиги тадбирлари давомида меъёридан ортиқ ташламалар билан ҳаракатланаётган 680 тага яқин турли автоуловлар аниқланди

×

 2023-05-12 19:43:26    305

PDF yuklash
Chop etish


Бугун бутун дунёда саноат корхоналари ва транспорт воситалари сонининг кескин ошиб бораётгани атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли ташламаларнинг ортишига сабаб бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, республикамизда ҳар йили икки босқичда «Тоза ҳаво» ойлиги тадбирлари ўтказилади. Табиат ресурслари, Ички ишлар  ва Сог ълиқни сақлаш вазирликлари томонидан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур тадбир жорий мавсумда Фарғона вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, автотранспорт воситаларидан атроф-муҳитга етказилаётган зарарли таъсирларни камайтириш, шунингдек, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлашдан иборат.
Фарғона вилоятида тадбирлар давомида автотранспорт воситаларидан ташланаётган зарарли газларнинг токциклик даражаси ва тутун қалинлиги бевосита махсус асбоблардан фойдаланган ҳолда назоратдан ўтказилди.
Вилоят миқёсида белгиланган режага асосан 13825 та автотранспорт воситалари техник назоратдан ўтказилиши белгиланган. Биринчи босқич давомида 14000 дан ортиқ автотраспорт воситалари айни жараёнда қамраб олинди. 
Вилоятда  «Тоза ҳаво» ойлиги давомида меъёридан ортиқ ташламалар билан ҳаракатланаётган  672 та  автоуловлар аниқланиб,  уларга нисбатан қонунчиликда ўрнатилган тартибда таъсир чоралари кўрилди. Автомобиллар техник хизмат кўрсатиш устахоналарида таъмирланганидан сўнг қайта ўлчаниб фойдаланишга рухсат берилди. 

Анвар Ашуров,

Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиқ ўринбосари 

Гулноза Тўхтасинова,

Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси матбуот котиби