Shrift o'lchami Rang Rasm

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 69-сессияси ўтказилди

×

 2023-05-11 16:59:45    214

PDF yuklash
Chop etish


Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари,  кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши раиси А.Зиявидинов раислик қилди ва олиб борди.  
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ҳамда ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисида;
2. Марғилон шаҳрида 2023 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш тўғрисида;
3. Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-104-сонли қарор ижроси бўйича;
4. Марғилон шаҳрида секторлар томонидан “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида;
  5. Марғилон шаҳрида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида ва бошқа масалалар. 
Сессия давомида ушбу масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб тегишли қарорлар қабул қилинди.