Shrift o'lchami Rang Rasm

ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНДЛАРИНИ УНУТМАЙДИ!

×

 2023-05-08 14:41:29    165

PDF yuklash
Chop etish


Ватанимиз озодлиги йўлида азиз жонини фидо қилган йигитлар орасида жасур ўғлон Бобуржон Ғаниев ҳам бор. У ёшлигида мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида тарбия олди. Спорт билан шуғулланди.
Бобуржон болалигидан ҳарбий бўлишни хоҳларди. Отаси Абдуҳамид ака капитан унвонида Куролли Кучларимиз сафида хизмат қилган. Онаси ўқитувчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мунаввархон Ғаниева Марғилон шаҳрида устоз-педагог сифатида эъзоз топган.
Бугун Бобуржон таълим олган 13-сонли умумий ўрта таълим мактабига 9 май Хотира ва қадрлаш байрами муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюриб, асл ўғлоннинг Ватан ҳимояси олдидаги қаҳрамонликларини яна бир хотирлаб ўтдилар.
Меҳмонлар томонидан Б.Ғаниев бюсти остига юксак ҳурмат ва эҳтиром сифатида гуллар қўйилди. 
Зеро, халқимиз осойишталиги, юртимиз тинчлиги йўлида азиз жонини қурбон қилган жасур ўғлонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди.