Shrift o'lchami Rang Rasm

9 май Хотира ва қадрлаш куни ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ МАРҒИЛОНЛИК ДАДАБОЙ АҲМАДАЛИЕВГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-05-08 11:12:41    159

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда.
Хусусан бугун шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ шаҳримиз фаоллари иштирокида марғилонлик уруш қатнашчиси Дадабой Аҳмадалиев хонадонида бўлиб, отахонга Давлатимиз раҳбарининг байрам муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 18 миллион сўм пул мукофоти, рамзий белги ва кондиционер каби эсдалик совғалари, зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.
Ташриф давомида кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ҳамиша ибрат эканлиги, халқимиз ҳеч бир ишни ёши улуғлар дуоларисиз бошламаслиги бежизга эмаслиги алоҳида эътироф этилди.