Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам станциясига қарашли 2-шохобча биноси таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

×

 2023-05-06 14:41:49    162

PDF yuklash
Chop etish


“Фуқаролар ташаббуслари жамғармаси” ҳисобидан Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам станциясига қарашли 2-шохобча биносини жорий таъмирлаш ташаббуси ғолиб деб топилиб, 600 млн.сўм маблағ ажратилган эди.

Ушбу маблағлар мақсадли сарф этилиб шохобча биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида республика Тез тиббий ёрдам маркази директори А.Гафуров, шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, тиббиёт ходимлари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

Мазкур Тез тиббий ёрдам станцияси ҳудуддаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 34 мингдан зиёд аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.