Shrift o'lchami Rang Rasm

ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА

×

 2023-05-01 19:15:13    180

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 1-босқичда Марғилон шаҳридаги 36 та маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш ишларини амалга ошириш учун 33,1 млрд.сўм маблағлар ажратилган.
Ушбу қарорга мувофиқ ажратилган маблағлар фуқароларнинг ўзлари энг долзарб деб белгилаб берилган соҳаларга йўналтирилди.
Хусусан, 21 та маҳаллаларда жорий даврга қадар 38,5 км ички йўллар асфальт қопламаси мукаммал таъмирланди. Дастур доирасида ушбу кўрсаткич 41 км. дан ошиши кўзда тутилган.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, оқава сув тизимини кенгайтириш мақсадида 8 та маҳаллаларда 9,0 км янги магистрал тармоқ ётқизилди, ҳозирда 3 та сув иншоотлари реконструкция қилинмоқда.
Қолаверса, яна 6 та маҳаллаларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 226 та таянчлар ўрнатилди, 5 та трансформатор пункти олиб келинди. Ҳозирда трансформаторларни ва тармоқларни монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.