Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида 8 километр масофадаги ички кўчалар асфальтлаштирилди

×

 2023-04-25 17:08:56    204

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ички кўчаларни асфальтлаштириш, ичимлик сув қудуғи қазиш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай ижобий ишлар шаҳардаги "Надирмат", "Иқбол",  "Туягум", "Янги обод",  "Галатой", "Маориф" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида олиб борилди.
Хусусан ушбу маҳаллалардаги  кўчаларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 8 километрдан зиёдқисми асфальтлаштирилиб, йўллар равон ҳолатга келтирилди.