Shrift o'lchami Rang Rasm

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

 2023-04-12 18:10:10    353

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан 2023 йилни 1-чорагида вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ мавжуд  1 893 та ижро ҳужжатлари бўйича 1 млрд. 672 млн. сўм ундирилиб, уларнинг моддий таъминоти учун ўтказиб берилди.

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 307 нафар оилаларни яраштиришга эришилган.

Шу билан бирга, алимент тўловчи қарздорларнинг 89 нафари бюро аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, иш жойларига талабномалар юборилган, 350 нафар қарздор фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. 1-чорак давомида алимент тўлашдан бўйин товлаган 45 нафар қарздор ҳуқуқбузарликларга нисбатан МЖтКнинг 47.4-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, судларга юборилди ва судлар томонидан тегишли жазолар тайинланди.

Алимент қарзини тўлашдан ашадий бўйин товлаган ва  маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган 2 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Бюро томонидан ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда                                                                                                                                                                                                                                              
МИБ Марғилон шаҳар бўлими