Shrift o'lchami Rang Rasm

“ЭНГ ЯХШИ ЗАМОНАВИЙ МИЛЛИЙ ЛИБОС” ТАНЛОВИДА МАРҒИЛОНЛИК ҲУНАРМАНД ОЗОДА МАДАМИНОВА БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

×

 2023-04-07 17:49:56    210

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ташкил этилган “Энг яхши замонавий миллий либос” кўрик-танлови якунланди. 
Ҳунармандлар марказида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида барча шаҳар ва туманлардан дизайнерлар, миллий либос усталари иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг тақдим этган либослари одилона баҳоланди. Танлов якунига кўра, биринчи ўринни Марғилон шаҳридан Озода Мадаминова эгаллади. Иккинчи ўринни Фарғона шаҳридан дизайнер- тикувчи Ўлмасхон Деҳқонова, Қўштепа туманилик Мастона Aшуралиева қўлга киритди. Учинчи ўринларга Фарғона туманидан Муножатхон Ураимова, Бувайда туманидан Шоирахон Каримова ҳамда Қўқон шаҳридан Одинахон Йигиталиева муносиб топилди. Ғолиблар Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.