Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯ – ДЕМОКРAТИК ИСЛОҲОТЛAР ТAЯНЧИ
2023-04-04 13:37:49 211
Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Конституция – демократик ислоҳотлар таянчи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда маҳалла раисари ва ҳудудлардаги бешлик ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси Илҳом Носиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳимов ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ғуломжон Мадумаровлар сўз олиб, референдум нима, уни ўтказиш тартиби ва янги конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида мулоқот иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтишди.
Хусусан, Референдум умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли эканлиги, Референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмаслиги, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакат халқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилишини таъкидлашди.
Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимиздаги соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этиши, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилишига урғу бердилар.
Ўйлаймизки, Янгиланаётган конституциянинг қабул қилиниши инсон қадри улуғланаётган юртда фуқароларнинг эмин-еркин яшаши, ҳақ-ҳуқуқларини англаши, оилаларни мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашга хизмат қилади.
Очиқ мулоқотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.