Shrift o'lchami Rang Rasm

Рамазон – меҳр-саховат ойи! “ДИЁР” ТЎЙХОНАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2023-04-03 20:41:05    162

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун шаҳримиздаги муҳташам “Диёр” тўйхонасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида навбатдаги ифторлик дастурхони ёзилди. 
Шаҳримиздаги “Турон”, “Мустақиллик”, “Истиқлол” ҳамда "Навбаҳор" маҳаллаларида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 500 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири шаҳар ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан ўтказилди.