Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ - ДАВЛАТ БИРЛИГИ РАМЗИ!
2023-04-01 15:37:39 230
Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Мазкур тарихий воқеа олдидан жойларда аҳолининг барча қатламлари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бугун Марғилон шаҳрига ташриф буюриб, даставвал “Пичоқчи” маҳалласида фаолият кўрсатиб келаётган бешлик фаолиятини кўздан кечирди ҳамда жорий йилнинг 30 апрель санасида республикамизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён юзасидан улар билан суҳбат олиб борди.
Ўзаро мулоқот давомида шунингдек, маҳалла ҳудудида ўтган давр мобайнида бешлик томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг Сенат раиси Рақамли технологиялар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Марказда ташкил этилган 15 дан ортиқ ўқув курсларида ҳозирги кунда 750 нафар ёшлар таълим олмоқдалар.
Қувонарлиси, марказда 10 нафарга яқин иқтидорли ёшлар ҳамда фрилансерлар халқаро лойиҳаларда қатнашиб, ўз интелектул салоҳиятлари ёрдамида ойлик ўртача 5 000 АҚШ доллари атрофида аутсорсинг хизматларини амалга ошириб келишмоқда.
Т.Норбоева ушбу марказнинг мажлислар залида шаҳар фаоллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатиб келаётган бешлик ходимлари билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми олдидан мулоқот олиб бориб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.