Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ДИЁР” ТЎЙХОНАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ
2023-03-30 20:31:31 223
Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун шаҳримиздаги муҳташам “Диёр” тўйхонасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида навбатдаги ифторлик дастурхони ёзилди.
Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбат жараёнида шаҳарда ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Рамазон ойининг фазилатлари, одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибати мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.
Шаҳримиздаги “Узумзор”, “Пичоқчи”, “Ариқ бўйи” ҳамда Бобур маҳаллаларида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 500 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири шаҳар ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан ўтказилди.
Ифторлик тадбири якунида нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб дуога қўл очишди.
Мазкур хайрия тадбирида шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар бош имом-хатиби Абдулфаттоҳ Олимовлар иштирок этишди.
Бу каби ифторликлар шаҳардаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.