Shrift o'lchami Rang Rasm

Рамазон – меҳр-саховат ойи! ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-03-29 20:46:21    159

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида бугун шаҳримиздаги муҳташам “Марғилон ресторани” тантаналар саройида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида навбатдаги ифторлик дастурхони ёзилди. 
Шаҳримиздаги “Ёвқочар”, “Ёйилма”, “Тоғлиқ” ҳамда “Тут таги” маҳаллаларида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 500 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири шаҳар ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан ўтказилди.  
Инсон қадрини улуғлаш, муҳтожларга кўмак кўрсатиш мақсадида ёзилган тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб, дуо қилишди.  
Мазкур хайрия тадбирида шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар бош имом-хатиби Абдулфаттоҳ Олимовлар иштирок этишди.
Бу каби ифторликлар шаҳардаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.