Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНГА ЯНА БИР ҒОЛИБЛИК ДИПЛОМИ ОЛИБ КЕЛИНДИ!

×

 2023-03-28 20:56:50    216

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 27-28 март кунлари Тошкент шаҳрида Қозоғистоннинг "Біз бақытты баламыз" 2-Халқаро танлови бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган ёрқин истеъдод эгалари ўзаро беллашишди.
Қувонарлиси, шаҳримиздаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Санои нафис” хонандалар ансамбли ушбу танловда фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, Олмота шаҳрида ўтказиладиган бутунжаҳон болалар фестивалида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар!
Яна бир ғалаба муборак бўлсин!